Ўзбекистонда ҳар 100 оиланинг 42 таси енгил автомобилларга эга

янв 16 / 2016

alt

Бу ҳақда Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисдаги маърузасида маълум қилди.

Таъкидланишича, 47 та оила шахсий компьютерлар билан таъминланган ва бу даврда ўсиш 3,9 баробарни ташкил этди. Шунингдек, ҳар 100 та оиладан 31 таси кондиционерга эга ёки бу борадаги ўсиш 1,7 баробарга тенг, ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда ёки бу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этмоқда. 

2015 йилда мамлакатимизда 980 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил қилинган бўлса, шунинг 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойларда яратилди. 
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар 21,9 фоизга, аҳоли жон бошига жами реал даромадлар эса 9,6 фоизга ошди. 

Аҳоли даромадларининг ортиши натижасида ички истеъмол талаби кенгаймоқда. Чакана савдо айланмаси бир йилда 15 фоиздан зиёд, пуллик хизматлар ҳажми эса 10,8 фоизга ўсди. 

"Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар улуши 2010 йилдаги 47,1 фоиз ўрнига 52 фоизга ўсгани ва бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқори", дейди Ўзбекистон Президенти.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *