Ўзбекистонда автомобиллаштириш даражаси минг киши учун 166 автомобилга етказилади

июн 07 / 2019

alt

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг экологик сифати оширилади, экологик тоза транспорт турларига ўтиш бўйича жаҳон тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, электр транспорт воситаларини ишлатиш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитларни яратилади. Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг янги Концепциясини амалга оширишда қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида бунга эришилади. 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари иштирокида ўтган брифингда бу ҳақда маълум қилинди. 

Брифингда таъкидланишича, Концепцияга кўра, 2030 йилгача аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлигини 2,3 баробар оширилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг автомобиллаштириш даражасини минг киши учун 166 автомобилга етказиш режалаштирилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *