Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «Volkswagen» моделлари маълум бўлди

авг 01 / 2019
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган «Volkswagen» автомобиль моделлари аниқланмоқда
 
Ўзбекистонда «Volkswagen» компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган автомобиллар моделлари маълум бўлди.
 
 
Kun.uz'нинг «Ўзавтосаноат»даги манбаси маълумотига кўра, Volkswagen Caddy, Volkwagen Crafter, Volkswagen Tiguan ҳамда Skoda Octavia русумли машиналар ишлаб чиқариш учун танлаб олинган.
 
 
«22 май куни ўтказилган музокаралар якуни бўйича Volkwagen компания билан ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган авто моделлар танлаб олинди. Унга мувофиқ, Caddy 5 авлод русуми (7 ўринли йўловчи ташиш учун қулай микроавтобус ва мнивэн) ва Crafter (5 тоннагача юк ортиш мумкин бўлган фургон ва 18 ўринли автомобиль), C класс Skoda Octavia ҳамда Tiguan ишлаб чиқарилиши дастлабки режага киритилди», — дейилади хабарда.
 
 
Ҳозирча заводни қаерда қуриш, компания фаолиятини йўлга қўйиш бўйича расмий маълумот йўқ.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *