Ўзбекистонда йилига 16,5 минг тонна целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқарувчи комбинат қурилади

авг 29 / 2017

alt

Президентнинг 23 августда эълон қилинган «Республикамизда целлюлоза ва қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни барпо этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,  «Есо Paper Industry» МЧЖ 2017–2019 йилларда ишлаб чиқариш қуввати йилига 16,5  минг тонна бўлган целлюлоза-қоғоз комбинатини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқаради.

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қиймати 10,3 млн АҚШ доллари эквивалентида бўлиб, ундан 3,1 млн –компаниянинг ўз маблағлари, 7,2 млн – ТИФ МБ кредити  ҳисобланади.

Лойиҳа кўп йиллик (терак ва бошқалар) ва бир йиллик (ғўза, топинамбур, шоли пояси ва буғдой похоли) маҳаллий ўсимлик хом ашёсини талаб кўп бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш орқали чуқур қайта ишлашни ташкил этишни кўзда тутади.

Комбинат қурилиши учун 20 гектар майдонли ер участкаси ажратилади, яна 900 гектар ер дарахт (терак ва бошқалар) плантациялари учун ажратилади.

«Есо Paper Industry» МЧЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди. Бу ҳақда “Норма” нашри маълум қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *