Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ошди

июл 22 / 2019

alt

1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 27,1 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтирилди.
 
Ўтган ойда ушбу кўрсаткич 25,8 миллиард долларга тенг бўлганди.
 
Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
 
Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *