Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 20 млрд долларга яқинлашди

июн 28 / 2019

 

Марказий банк ҳисоботида маълум қилинишича, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори жами 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Шундан 7,9 млрд доллар миқдоридаги қарзи хусусий ташқи қарз, 11,7 млрд доллар давлат ташқи қарзи ҳисобланади.
 
Ўтган вақт давомида хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлаган. Давлат сектори ташқи қарзи 2018 йилда кузатилгани каби ўсиш суръатини сақлаб қолган, ушбу ўсиш суръатининг жорий тенденцияси йил охиригача сақланиб қолиши кутилмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *