Хоразмда ўтган йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 11,6 минг янги иш ўрни яратилди

янв 26 / 2016

alt

Унда таъкидланганидек, 2015 йилда Хоразм вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 559 миллиард сўм миқдоридаги инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобидан 1 минг 725 лойиҳа амалга оширилди ҳамда 11,6 минг янги иш ўрни яратилди, деб хабар беради ЎзА.

Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 10,1, хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 21,9, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,9, қурилиш ишлари ҳажми 13,2, чакана савдо айланмаси 12,5, жами хизматлар 13,4 фоизга ўсди.
Бугунги кунда вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 31 фоизи машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳасига, 27,2 фоизи енгил саноат, 17,7 фоизи озиқ-овқат саноати ва 16,6 фоизи бошқа тармоқларга тўғри келмоқда.

Маҳаллийлаштириш дастури ижроси доирасида Хива туманидаги “Хива маиший техника” корхонасида 1 минг 200 музлаткич ва совуткич, Қўшкўпир туманидаги “Қўшкўпир Агро Инвест” корхонасида 1 миллион донадан ортиқ светодиод ёритгич ишлаб чиқарилди.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *