Hyundai 2020 йилдан Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

июн 10 / 2019

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси 2020 йилнинг февраль ойидан Наманган вилоятида автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Намангандаги форумда иштирок этаётган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.
 
Бугунги кунда лойиҳага 11 миллион доллар сармоя киритилган. Завод йилига уч минг дона машина ишлаб чиқаради.
 
Акцияларининг саксон фоизига Hyundai эгалик қилади, йигирма фоизи ҳокимият тасарруфида қолади.
 
2017 йил ноябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Аввалроқ Hyundai Наманган вилоятида тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни 2019 йил сентябрь ойида йўлга қўйиши хабар қилинган эди.
 
Компания дастлаб йилига 400 та кичик юк машиналари, микроавтобуслар ҳамда автобуслар ишлаб чиқаришни ва босқичма-босқич бу кўрсаткични 2500 тага етказишни режалаштирган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *