II чоракда банкоматлар орқали 4,5 млн доллар конвертация қилинди

июл 05 / 2019

alt

2-чорак натижаларига кўра, Ўзбекистонда банкоматлар орқали конвертация қилинган жами пул миқдори 4 527 450  долларни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 1-чоракда қайд этилган 2 406 580 долларга нисбатан 88,1% га юқори. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) нинг статистик маълумотларида бу рақамлар келтирилган.
 
Diebold Nixdorf Cineo, GRG ва NCR русумидаги банкоматлар 24/7 тартибида (online) хизмат кўрсатиб, “АҚШ доллари ва евро чет эл валютасини конвертациялаш” ҳамда “Нақд пул билан пластик карталарни тўлдириш” функцияларини амалга оширади.
 
Кўрсаткичларни таққослаш натижасида II чоракда  чет эл валютасининг (USD) банкоматлар орқали конвертацияси бўйича бешта етакчи банклар номи аниқланди: Qishloq qurilish bank – 783 860,00 (USD), Orient Finans Bank – 748 900,00 (USD), Asia Alliance Bank – 547 240,00 (USD), Agro Bank – 518 890,00 (USD) ва Xalq Banki – 412 150,00 (USD).
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *