Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 5 млн тоннага кўпайди

мар 02 / 2016

alt
Компанияда 2012-2015 йилларда импорт қилинган қурилиш материалларининг таҳлили асосида 15 дан ортиқ турдаги қурилиш материаллари аниқланиб, ҳозирда маҳаллийлаштирилмоқда, деб ёзади ЎзА. 

Ўтган йили хорижга гипсокартон, оҳак, безакли ғишт, цемент каби қирққа яқин турдаги қурилиш материаллари экспорт қилинди. Жорий йилда уларнинг турини элликка етказиш мўлжалланмоқда. 

Кейинги 10 йилда Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 миллион тоннадан 8,25 миллион тоннага кўпайди. Бунда «Бекободцемент»да қуруқ усулда йилига 850 минг тонна цемент ишлаб чиқарадиган янги линия ишга туширилгани, Жиззах вилоятида йилига 350 минг тонна оқ цемент ёки 760 минг тонна портландцемент ишлаб чиқарувчи корхона қуриб битказилгани, Андижон вилоятида «Sing Lida» қўшма корхонаси ва Фарғона вилоятида «Фарғона цемент» жамиятида цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани қўл келмоқда. 

Қайд этилишича, “Қизилқумцемент”, “Кварц”, “Самарқанд мармар” каби корхоналардаги давлат улушини чет эллик инвесторларга сотиш, корхоналарга замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш чоралари кўрилади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *