Ўзбекистондаги аҳолининг умумий даромадида кичик тадбиркорлик энг катта улушга эга бўлди

мая 22 / 2020

altЖорий йилнинг январ-март ойларига кўра, аҳолининг асосий даромади кичик тадбиркорлик билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, аҳолининг умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадлар улуши 53,6 фоизни, бошқа даромадлар эса 46,4 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг энг юқори ҳудудий улуши Жиззах вилоятида (62,0%) бўлса, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида (43,5%) билан ўрин олган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *