Корпоратив ахборот ягона портали ишга тушди

янв 13 / 2016

alt

Порталда халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар ошкор этилади:

молиявий ҳисоботлар ва аудитор хулосаси;

акциядорлик жамиятлари фаолиятидаги муҳим фактлар ҳақида ахборот;

бўлажак инвесторлар учун эмиссия рисоласи, акцияларни жойлаштириш ҳақида маълумот, акциядорлик капитали ҳажми ва бошқа ахборотлар;

корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозори бўйича саволларнинг норматив-ҳуқуқий базалардаги ўзгаришлар.

Корпоратив ахборот ягона портали яратиш Ўзбекистон Республикаси президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўгърисида” ги фармони билан тасдиқланган корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 35-бандида кўрсатилган.

Порталда ахборотни акциядорлик жамиятлари ва бошқа қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан электрон рақамли имзо орқали ошкор этишади.

Портал www.openininfo.uz манзилида жойлашган бўлиб, манфаатдор шахсларга уч тилда долзарб ва талаб этилган ахборотни қулай форматда етказиш учун доимий мукаммаллаштириб борилади.

Давлат рақобат қўмитасининг матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *