"Махсустранс" илк бор 300 млн сўмлик соф фойдага эришди

мая 27 / 2019

alt

Узоқ йиллар давомида илк бор “Махсустранс” ИЧБ ДУК томонидан ижобий иқтисодий кўрсаткич қайд этилди, яъни 282 миллион сўмлик соф фойдага эришилди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати UZ24'га хабар қилди.
 
Жорий йил бошидан маиший чиқиндилар тўпланадиган шоҳ кўчаларга, маҳаллаларга, корхона ва ташкилотларга 100 дан ортиқ 1100 литр ва 750 литр ҳажмдаги қутилар, транспорт воситаларига замонавий спутник орқали кузатув ускуналар, янги ер ости инновацион шоҳобчалар ўрнатилди.
 
2019 йил давомида корхона томонидан  Тошкент шаҳрида яна 10 та замонавий ер ости чиқинди йиғиш майдончалари қурилади, 11 та чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинади, 220 та чиқинди йиғиш шаҳобчалари жорий таъмирланади, 322 дона 750 литр ҳажмдаги ва 230 дона 1100 литр ҳажмдаги контейнерлар янгиланади.
 
Якка тартибдаги хонадонларга шартнома асосида 500 дона янги типдаги 120 литр ҳажмдаги пластик қутилар ўрнатилади.
 
Маълумотларга кўра, бир сутка давомида маҳалла ва корхоналардан кунига 1800 тонна чиқинди чиқарилади, бу 45 та темирйўл вагонига тенг. Ушбу чиқиндиларни ташиш учун 240 та оғир юк ташувчи техника хизмат кўрсатади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *