Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

мая 28 / 2019

alt

Президентнинг 27 майдаги фармонига мувофиқ Абдугафаров Илхомжон Абдухалилович Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
 
Абдугафаров И. А. 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент Давлат университетини, 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган. Амалий математика мутахассислигига эга. Шунингдек техника фанлар номзоди ҳисобланади.
 
Бунга қадар, Марказий банкнинг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *