Молия вазирлиги 5 та суғурталовчига лицензиялар берди

янв 11 / 2016

alt

Хусусан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилигининг:

2015 йил 19 ноябрдаги буйруғига асосан “Kapital Sug'urta” акциядорлик жамиятига, жумладан, 12-класс бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга лицензия берилди. Бунда “Kapital Sug'urta” акциядорлик жамиятига умумий суғурта тармоғининг 14 та класси бўйича (4, 6 ва 7-класслари бундан мустасно) ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга рухсат берилган;

2015 йил 25 ноябрдаги буйруғига асосан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Asi Inshurans” суғурта компаниясига, жумладан, 4, 6, 12 ва 17-класслар бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга лицензия берилди. Бунда суғурта компаниясига умумий суғурта тармоғининг барча 17 та класси бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга рухсат берилган;

2015 йил 16 ноябрдаги буйруғига асосан “Universal Sug'urta” акциядорлик жамиятига, жумладан, 12, 15 ва 17-класслар бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга лицензия берилди. Бунда “Universal Sug'urta” АЖ га умумий суғурта тармоғининг 16 та класси бўйича (6-класс бундан мустасно) ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга рухсат берилган;

2015 йил 28 октябрдаги буйруғига асосан “Alskom” суғурта компанияси акциядорлик жамиятига, жумладан, 12-класс бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга лицензия берилди. Бунда “Alskom” суғурта компанияси АЖга умумий суғурта тармоғининг 13 та класси бўйича (4, 6, 15 ва 17-класслар бундан мустасно) ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга оширишга рухсат берилган;

2015 йил 23 ноябрдаги буйруғига асосан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Alfa Invest” суғурта ташкилотига, жумладан, 12-класс бўйича мажбурий суғуртани амалга оширишга лицензия берилди. Бунда “Alfa Invest” суғурта ташкилотига умумий суғурта тармоғининг 14 та класси бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани ҳамда 3 та класси бўйича (шу жумладан 4, 6 ва 17-класслар) ихтиёрий суғуртани амалга оширишга рухсат берилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *