"Муаммо французларда" — Жиззахда "Peugeot" автомобил заводи қурилиши тўхтаб қолганига изоҳ берилди

июн 07 / 2019

 

2017 йил 16 май куни “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Франциянинг “Peugeot Citroen Automobiles S.А” компанияси билан “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганди. “Жиззах” эркин индустриал зона ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объектларини қуриш ишларининг охирги муддати сифатида 2018 йилнинг 10 декабри кўрсатилганди. Бугун "Ўзавтосаноат" вакиллари билан ташкил этилган брифингда ушбу автомобил заводи қурилиши нега тўхтаб қолганига изоҳ берилди.
 
“Бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки бу икки томонлама ҳал қилинадиган иш. Ахир бир томонда француз ҳамкорларимиз турибди. Бу улар билан боғлиқ муаммо, муаммо уларнинг ўзида”.
 
 "Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *