Навоий вилоятида 2015 йил якунлари сарҳисоб қилинди

янв 25 / 2016

alt
Унда таъкидланганидек, Навоий вилоятида 2015 йилда ташкил этилган 41 мингдан зиёд янги иш ўрнининг 13 мингдан ортиғини касб-ҳунар коллежи битирувчилари банд этди. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорларга тижорат банклари томонидан қарийб 18 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Ҳисобот даврида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9 триллион сўмни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,5 фоиз, жумладан, ҳудудий саноат маҳсулотлари 18 фоиз, халқ истеъмоли моллари 13,7, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 7,3, қурилиш ишлари 6, чакана савдо айланмаси 15,4, умумий кўрсатилган хизматлар 17,9 фоиз ҳамда пуллик хизматлар ҳажми 9,5 фоизга кўпайди.

796 янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, унинг саноатдаги улуши 14,8 фоизга ва ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 37,1 фоизга ўсди. Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 501,2 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди.

Ўтган йили вилоятда 1,7 триллион сўм капитал қўйилмалар ўзлаштирилган бўлса, унинг 49 миллиард сўмини хорижий инвестициялар ташкил этди. Инвестицияларнинг 67,3 фоизи ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга йўналтирилди.

“Навоийазот” акциядорлик жимиятида умумий қиймати 1 миллиард 680 миллион долларга тенг йилига 500 минг тонна азот кислотаси, 660 минг тонна аммиак, 577 минг тонна карбамид, 100 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ), 72 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича амалий ишлар бошланди. Навоий кон-металлургия комбинатида 415,5 миллиард сўм миқдоридаги капитал маблағлар ҳисобидан 30 лойиҳа амалга оширилди.

“Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида қиймати 547 миллион долларлик қуввати 450 Мвт. бўлган 2-буғ-газ қурилмасини ўрнатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган йили 23 массивда қиймати 127 миллиард сўм бўлган 745 намунавий уй-жой фойдаланишга топширилди. 149 километр узунликдаги тоза ичимлик суви тармоғи барпо этилиши 55 мингдан ортиқ аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш имконини берди. 59 километрлик умумфойдаланувдаги ва ички йўллар таъмирдан чиқарилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида 149 миллиард сўм ва 9,14 миллион доллар маблағ сарфланди.

Йиғилишда вилоятда эришилган ютуқлар билан бирга айрим туманларда экспортни ривожлантириш борасида кузатилган баъзи камчилик ва муаммолар, газ, электр энергияси истеъмолидан дебитор ва кредиторлик қарзларининг ортгани танқид қилинди. Қайд этилган камчилик ва хатоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

ЎзА

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *