Орзуингиздаги лойиҳани қуриш осон

мая 23 / 2019

Benkam Alu Architects тақдим этган, қурилишдаги янги имкониятлар

У, ёки бу бинони қуриш ҳақида ўйлар экан, одатда, кўпчилик ўз орзусидаги лойиҳани амалга оширишни истайди, лекин бунда бир қанча қийинчиликларга дуч келадилар. Масалан, ғояларни реал ҳаётда амалга оширишга боғлиқ мураккабликлар, маҳаллий бозорда замонавий ечимларнинг йўқ экани ёки уларни чет элдан импорт қилиш қимматга айланиши бунга мисол бўла олади.  

Бугунги кундаги кенг кўламли қурилишлар вақтида, бозор замонавий ечимга эга компанияларга эҳтиёж сезмоқда. Benkam Alu Architects архитекторларнинг ностандарт ғоялари, ёки ҳар қандай индивидуал эскиз асосидаги, энг дадил фасад дизайни ечимларини амалга оширишга имкон беради.

alt

Benkam Alu Architects – бу ёш, тез ривожланаётган компания бўлиб, у алюминий профиль системаларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шунингдек у Россия, Европа ва Америка мамлакатларига профиль экспорт қилувчи, энг йирик дистрибьютор ҳам.

Фасад системаларига келсак, бу фасадни қоплаш ва бино томини ёпиш маҳсулотлари бўлиб, иморатнинг сиртқи юзаларини ташқи муҳит таъсиридан сақлашга мўлжалланган.

Яхши нарх, сифат, архитектуравий имкониятлар ва хусусиятларнинг мутаносиблиги сабабли, Benkam Alu Architects маҳсулотлари – реконструкция, капитал таъмир ишлари ва уй қурилишида энг мақбул танлов.

  • Фасадлар совуқ ва шовқиндан яхши ҳимоялайди, ёруғлик нурини тўсмайди ва керакли даражадаги вентиляция билан таъминлайди.
  • Benkam Alu Architects конструкцияларини қуёшдан сақлаш системаси билан тўлдириш мумкин.
  • Шишадан яратилган фасадлар ташқарига иссиқлик чиқиб кетишининг олдини олади, шундай қилиб, улар электр токи ва иситиш системаси харажатларини тежайди.
  • Қўлланилган материалдан келиб чиқиб, бундай системалардан 50 йилгача фойдаланиш мумкин. Бу вақт мобайнида улар таъмир ёки реставрация талаб этмайди.
  • Системаларнинг яна бир муҳим таркибий қисми – алюминий профиллар, улар сабали, конструкциянинг букилиш бурчаги ва қиялигини ўзгартириш мумкин, яъни турли-туман ва мураккаб юзаларни яратиш имкони бор.

Техник маълумотларга келсак, маҳкамлаш усулидан келиб чиқиб, Benkam Alu Architects қуйидаги фасад ечимларини таклиф этади:

— Таянч-ригелли ва тиргак-ригелли

Бу фасад системалари универсаллиги ва оддийлиги сабабли, энг кўп тарқалгандир. Улар фасад каркасини ҳосил қилувчи вертикал ва горизонтал элементлардан иборат.

alt

— Яримойна структурали 

Бу системанинг устки юзасида фақат бир турдаги профиль - вертикал ёки горизонтал хили кўриниб туради. Архитектуравий ечимдан келиб чиқиб, танланадиган декоратив элементли қисқичи бор. Стеклопакетлар орасидаги чок махсус, об-ҳаво таъсирига чидамли герметик билан тўлдирилган.

alt

— Тўлиқ ойна структурали 

Структурали системанинг ташқи юзасида ҳеч қандай алюминий элементлар кўринмайди. Шу сабабли, бинога замонавий кўриниш берувчи, яхлит ойнали девор таассуроти пайдо бўлади. 

alt

Benkam Alu Architects компаниясига ишонч билдирган кўп сонли қурилиш ташкилотлари маҳсулотларимизнинг бу хусусиятларини юқори баҳолашга улгурдилар. Улар ичида «Compass» ва «Eski Shahar» КСМ шунингдек, «Huvaydo» ТЖМ ҳам бор.

alt

«Olmazor City» шоуруми

alt

«Huvaydo» ТЖМ

alt

«Dream City» шоуруми

Benkam Alu Architects нафақат фасад системалари, балки дераза-ром, эшик, ва икки ёққа сурилиб, очилувчи конструкцияларни лойиҳалаштириш билан ҳам шуғулланади.

Benkam Alu Architects компанияси ва унинг хизматлари ҳақидаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги рақам орқали олишингиз мумкин: 78 150 61 61

Ёки тайёр маҳсулотларни кўриб, ўрганиш учун, «Imzо» расмий шоу-румлари ва «Akfa» дилерлик тармоғига ташриф буюринг: 71 203 00 00

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *