Пенсионерлар картадаги пулни комиссия тўловисиз нақдлаштиришлари мумкин

мая 10 / 2019

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ва “Xalq banki” пенсия карталаридан фойдаланишга тегишли янги имкониятларни жорий этди.
 
Ушбу карталар бепул очилади ва пенсия белгиланган муддатда автоматик равишда Uzcard картасига туширилади. Шунингдек, “Xalq banki”га қарашли банкоматлар ва кассалар орқали пенсия карталаридаги пул маблағини нақдлаштириш  хизмати учун  комиссион тўловлар белгиланмайди.
 
Пенсия карталарида уч минимал иш ҳақи миқдорида овердрафт кредити мавжуд (Овердрафт  — қарз олувчи мижоз ҳисоб рақамида етарлича маблағ бўлмаган ҳолатда банк томонидан кредит ажратилиши). Таклиф этилаётган овердрафт хизматларидан ойлик  пенсия белгиланишидан олдин ҳар ой фойдаланиш мумкин. Овердрафт кредитнинг амал қилиш муддати 12 ойни ҳамда ойлик фоизи 1,33 ни ташкил этади. Ушбу хизмат туридан фойданувчи мижоз “Xalq banki” томонидан белгиланган тартибда карта ҳисобига маълум пул миқдорини қабул қилиши ҳамда кўзда тутилмаган ҳаражатларга йўналтириши мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *