Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг ўн баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади

мая 23 / 2019

alt

1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонунга ўзгартишлар киритилди. Бу Президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан белгиланди. Ҳужжат матни “Халқ сўзи”да эълон қилинди.
 
Ўзгартишларга кўра, қонуннинг 27-моддаси (Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши) иккинчи қисмидаги (Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдори доирасида амалга оширилади) «саккиз баробари» деган сўзлар «ўн баробари» деган сўзлар билан алмаштирилди;
 
31-модданинг (Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби) олтинчи қисмидаги (Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади) «саккиз баробаридан» деган сўзлар «ўн баробаридан» деган сўзлар билан алмаштирилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *