«Ҳеч қанақа деноминация бўлмайди!» — Марказий банк раиси

авг 20 / 2019

alt

«Ҳеч қанақа деноминация бўлмайди! Буни хаёлингиздан чиқариб ташланглар!» — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилди.
 
Унинг таъкидлашича, деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат:
 
«Деноминация ҳақида мен ҳам қўшниларимдан эшитдим, нолларни олиб ташлашармишми, деб сўрашди. Лекин деноминация қилиш бизнинг хаёлимизда ҳам йўқ, режамизда ҳам йўқ. Деноминация учун барқарор иқтисодий вазият зарур. Бизда ҳозир бунга эҳтиёж йўқ».
 
Бугун доллар курси ошгани ҳақидаги маълумот ортидан ижтимоий тармоқларда деноминация бўйича хабарлар тарқалганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *