Ravon'нинг Россия бозоридаги йиллик сотуви салкам уч бараварга камайиб кетди

янв 23 / 2019

alt

2018 йил якунларига кўра Россия бозорида Ravon улуши 0,3% ташкил қилди, дейилади Европа бизнеси Ассоциацияси йиллик ҳисоботида. Таққослаш учун, ўтган йилда бу кўрсаткич  0,9% ташкил қилган.

2018 йилда Ravon Россияда 5 184 дона автомобиль сотган. Сўнгги бор компания автомобилларини майда сотган — 508 дона. 

2017 йилда эса ушбу кўрсаткич 15 078 донани ташкил қилганди, яъни Россия бозорида Ravon бир йилда салкам уч баравар йўқотишга учраган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *