Самарқанд 7 ой мобайнида туристлардан қанча пул ишлагани маълум бўлди

сен 11 / 2019
alt
Вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг маълумотларига кўра, йилнинг ўтган 7 ойи давомида Самарканд вилоятига жами 2 миллион нафар атрофида турист ташриф буюрган. Шундан 359 минг нафарини 157 мамлакат фуқаролари ташкил этади. Сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошган бўлиб, туризм соҳасида экспорт ҳажми 111,1 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
 
2018 йилнинг 1 январидан Самарқанд аэропортида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилган эди. 2019 йил январь-август ойлари давомида “яшил” йўлак орқали 97,4 фоиз ва “қизил” йўлакдан 2,6 фоиз йўловчилар ҳаракатланган. Янги тизим жорий этилгунга қадар Самарқанд халқаро аэропорти орқали мамлакатимизга кириб келган (1 та рейсда 150-190 киши) туристлар ўз багажларини қабул қилиб, чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун ўртача 2 соатгача вақт сарфлаган бўлса, бугунги кунда ушбу жараён ўртача 30-45 дақиқани ташкил этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *