Кўплаб тадбиркорлик субъектлари 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилди

мая 18 / 2020
alt
Президент Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади. 
 
Давлат солиқ қўмитаси хабарида ёзилишича, қарорга кўра, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:
 
кичик тадбиркорлик субъектлари;  
бозорлар ва  савдо мажмуалари;  
кинотеатрлар;
умумий овқатланиш жойлари; 
жамоат транспортлари ташкилотлари; 
спорт-соғломлаштириш муассасалари; 
шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.
 
мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *