Қамчиқ довони орқали ўтувчи 19 километрлик туннель очилди (ФОТО)

фев 28 / 2016

alt

27 февраль куни “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ ҳамда Хитойнинг "China Railway Tunnel Group" компанияси томонидан қурилган Қамчиқ довони орқали ўтувчи мазкур туннелнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Туннелнинг асосий қисмида ковлаш ишлари якунланган. Бугунги кунда пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда ва унинг 85 фоизи бажарилган. Келгусида пўлат тасмалар ўтказиш ҳамда бошқа коммуникация ишлари амалга оширилади.

Қайд этиш керак, туннелнинг икки томонидан ўтувчи умумий узунлиги 123,1 км бўлган темир йўлнинг қурилиши 2015 йил август ойида тўлиқ тугатилган эди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизматининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.

alt

alt

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Зафар Арслонов туннелнинг очилиш маросимида иштирок этиб, маросимдан олинган суратлар билан ўртоқлашди. Унинг ёзишича, тадбирда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзе, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозоров ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар қатнашган. Меҳмонлар Ангрен-Поп темир йўл линиясида жойлашган ушбу 19 километрлик туннелни бошидан охиригача кесиб ўтишган.

alt

alt

alt

alt

Жаҳон туннелларининг мураккаб конструкцияси рейтингида бу туннель 8-ўринни, туннель ичидаги темир йўл қопламаси узунлиги бўйича 13-ўринни эгаллайди. Туннель келажакда Марказий Осиёни Хитой билан боғлашга ва транзит соҳасида имкониятларни очиб беришга хизмат қилади.

  • Shuxrat
    23 апрел 2016, 17:29

    Barcha sitqidildan ishlab halq yukini yengillatgan insonlarga katta rahmat.bu nafaqat xozirgi kun uchun balki kelajak uchun ham juda kotta bir bir yengilikdur

  • Мехмон
    10 март 2016, 20:59

    Буюк курилиш килган барча азиз инсонларнинг тани-жони сог булсин.

  • Мехмон
    05 март 2016, 15:59

    Yaratganga hamdu sanolar Toshkent vaVodiga yangi yo'lar muborak bo'lsin.
    SHu yo'lda mehnat qilganlar salomat bo'lsin .
    Yurtimiz yanada obod bo'lsin .

  • bek
    01 март 2016, 12:40

    qachondan ishga tushadi

  • Мехмон
    29 феврал 2016, 09:33

    Юртимизга муборак янги иншоот!

  • Мехмон
    28 феврал 2016, 17:53

    Узбек курувчи ва курувчи мухандисларга офарин Улар Фарходдан кам эмаслар Бу курилиш тарихийдир

  • Мехмон
    28 феврал 2016, 16:49

    Барака топ юксал жоножон юртим

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *