Қўшилган қиймат солиғи бензин нархи ошишига олиб келадими?

июл 04 / 2019

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади. Бу Президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан белгиланган. 
 
4 июль куни мазкур ҳужжат мазмун-моҳияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида қўшилган қиймат солиғининг киритилиши бензин нархининг ошишига қандай таъсир этиши тўғрисидаги саволга жавоб берилди.
 
Молия вазирлиги масъул ходими Отабек Якубовнинг сўзларига кўра, бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи нархи давлат томонидан тартибга солинадиган маҳсулотлар таркибига киради. Бу давлат томонидан АИ 80 маркали бензин учун 4000 сўм миқдорида, АИ 90 маркали бензин учун 4500 сўм миқдорида белгиланган ва шу миқдорда сақланиб қолади.
 
Қайд этилишича, ушбу норманинг киритилиши айнан мазкур маҳсулотларни автомобил ёқилғиларини қўйиш шаҳобчалари сотаётган корхоналар учун кўпроқ фойдали.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *