UzAuto Motors Мустақиллик ҳамда Қурбон Ҳайити айёмлари муносабати билан махсус акциялар эълон қилди

авг 08 / 2019

alt

UzAuto Motors компанияси Мустақиллик ҳамда Қурбон Ҳайити айёмлари муносабати билан махсус акцияларни эълон қилади.
 
9 августдан  2 йилгача бўлган муддатга мақбул кредит шартларда автомобиль харид қилиш мумкин. Акция шартларига кўра, UzAuto Motors компанияси Асака банк билан биргаликда Lacetti 1 поз. ҳамда ГБО, Malibu ва Tracker автомобилларини дастлабки 50% тўлов эвазига йиллик 5% устама билан харид қилишни таклиф қилмоқда.
 
Акция 31 августига қадар амал қилади.
 
Шунингдек, 12 августдан 1 сентябргача InfinBANKдан автомобиль харид қилиш учун кредит олиш мумкин. Кредит 3 йил муддатга йиллик 16 фоиздан бошлаб 25% дастлабки тўлов эвазига тақдим этилади. 
 
Кредитлар жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон миллий валютасида фақат қуйидаги шартларда янги автомобиллар харид қилиш учун берилади: 
 
Malibu ва Lacetti автомобиллари йиллик 18%, TRACKER йиллик 16% устама.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *