Жиззахда гилам фабрикаси ишга туширилди

янв 05 / 2016

alt

Корхона йилига 3 минг тонна полипропилен ип ва 1,2 миллион квадрат метр гилам ишлаб чиқариш қувватига эга.

Янги корхона хориждан келтирилган замонавий технологиялар, жумладан, полипропилен ип ишлаб чиқариш ва гилам тўқиш дастгоҳлари билан жиҳозланди. 20 янги иш ўрни яратилди. Айни пайтда касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардан ташкил топган корхона ишчилари томонидан рангдор гиламлар тўқилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, 2015 йилда “Жиззах” махсус индустриал зонасида 9 саноат корхонаси фаолият бошлаган. 2016 йилда бу борадаги ишлар давом эттирилиб, 10 дан зиёд турли хил маиший рўзғор буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга туширилиши режалаштирилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *