Жорий йилда Қорақалпоғистонда 524 тонна асал маҳсулоти етиштириш режалаштирилган

мар 02 / 2016

alt

Унда Қорақалпоғистон Республикасида асаларичиликни ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, айни пайтда ҳудудда 660 асаларичилик субъекти фаолият кўрсатмоқда. 2015 йилда 360 тоннадан зиёд асал маҳсулоти етиштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 524 тоннага етказиш режалаштирилган. Соҳада эришилаётган ютуқларда тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этаётир. Жорий йилда ҳудудда 1,5 миллиард сўмлик кредит маблағи эвазига 147 асаларичилик субъектида 2 минг 486 янги асалари оиласи ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *