Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2007 кўрилди

Андижонда ўзгаларнинг пластик карталаридаги 1 млрд сўм маблағни ўзлаштирган эр-хотинга қамоқ жазоси тайинланди

авг 14 / 2018

alt

Андижонда ўзгаларнинг пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиш ва шу йўл билан бойлик орттириш мақсадида жиноий режа тузган эр-хотинга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Бўз туман суди UZ24'га хабар қилди. 

Маълум бўлишича, Улукова Лазокатхон Саидакбаровна томонидан ўйланган жиноий режалари пластик картада бўлган пул маблағларини фоизсиз нақдлаштириб бериш салоҳиятига эга экани ҳақида аҳоли орасида ёлғон уйдирмаларни бошқа шахслар орқали тарқатган.

Бироқ, у ўзининг ғараз ва бошқа паст ниятларда қурилган жиноий режаларини бир ўзи амалга ошира олмаслигини тахмин қилиб, шаръий турмуш ўртоғи Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлини банк тизимида фаолият кўрсатиб келишини, ўзини гилам савдоси билан шуғулланувчи танишлари орқали пластик картада мавжуд бўлган нақд пулсиз шаклдаги пул маблағларини нақдлаштириб бериши мумкинлигини айтиб, 40 дан ортиқ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб у орқали уларга тегишли бўлган банк пластик карталарида мавжуд бўлган пулларни судда аниқлаган ҳолатларга кўра, фуқаролардан пластик картасида мавжуд бўлган пул маблағларини дастлабки 6 фоиздан, сўнг фоизсиз нақдлаштириб беришини айтиб олиб, ўзлари эса 20-25 фоиздан нақдлаштиришган.

Тергов натижасида жабрланувчиларнинг аксарияти 2016 йилда уларнинг уйлари бузилганини, ҳокимият томонидан уларга бузилган уйлари учун банк пластик карталарига пул тушириб берилганини, у пулларини нақдлаштириш учун Л.Улукова ва У. Умирзаковга топширишгани маълум бўлди. Судланувчилар эса нақдлаштирилган умумий суммаси 1 миллиард сўмдан ортиқ (1 050 470 889) пул маблағларини қайтариб бермасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

2018 йил 6 июль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Улукова Лазокатхон Саидакбаровна ва Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлига оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

Суд ҳайъати, судланувчиларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар масаласини муҳокама қилиб, судланувчи Л.Улукова ва У.Умирзаковдан солидар тартибда жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар ундирилиши белгиланди.

 

Суд ҳукмига кўра, Улукова Лазокатхон Саидакбаровнага ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, судланувчи Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлига ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *