Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1306 кўрилди

Бекободлик ўқувчи мактабдошини нима сабабдан пичоқлаб қўйганлигини айтиб берди (видео)

сен 10 / 2018

alt

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 6-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Б. Меъморлар кўчасида жойлашган “Дилдора” тўйхонаси орқа томонида ўзаро жанжал туфайли шу ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси И.Ш.га пичоқ билан жароҳат етказгани ҳақида хабар қилган эдик.

“Ёшлар” телеканалининг “Давр” информацион дастурида ўқувчи мактабдошини нима сабабдан пичоқлаб қўйганлигига ойдинлик киритилди.

Бекобод шаҳрида 6-сонли ўрта мактаб ўқувчилари Тоҳир Бозоров ҳамда Отабек Мелиев ўртасида низо келиб чиқади. Бу жанжаллар бир неча ой давом этади. Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида эса у тарафдорларнинг гуруҳ жанжалига айланиб кетади.

Муносабатларни ҳал қилиб олиш учун жами 10 кишидан иборат Тоҳир ва Отабекнинг тарафдорлари Меъмор кўчасида жойлашган тўйхонанинг орқа томонига келишади. Аввалига бу икки қаҳрамон ўртасида даҳанаки жанжал бўлади. Шунда Отабек тарафдори бўлган Ислом Шокиржонов Тоҳирга нисбатан силтаб тортиш усулини қўллайди. Шу вақт Тоҳир ёнидаги пичоқни унинг елка қисмига санчади.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *