Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1753 кўрилди

Давлат ташкилотлари рад этган электромобиль лойиҳаси учун асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси инвестиция киритяпти

сен 11 / 2018

alt

Аввалроқ UZ24'да "Фарғоналик ёш олимларнинг электромобиль лойиҳаси нега рад этилмоқда?" номли мақола эълон қилинган эди. Унда лойиҳа тегишли вазирлик ва давлат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланмаётганлиги ва турли баҳоналар билан рад қилиб келинаётгани қайд этилганди. 

Мазкур мақола чоп этилишидан бир ҳафта ўтар-ўтмас электромобиль лойиҳасига асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси  Шамсиддин Ҳасанов томонидан қизиқиш билдирилган. Инвестор ёш олимларга электрь автомобилини ишлаб чиқаришда ёрдам беришини айтган.

Лойиҳа муаллифларидан бири Саидбек Ғуломовнинг UZ24'га хабар беришича, улар айни пайтда Бухоро шаҳрида лойиҳанинг дастлабки босқичини амалга ошириш ишларини бошлаб юборишган.

– Инвестор билан бизни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани инновациялар бўйича ҳоким ўринбосари Музаффар Ражаббоев таништирди. Бизга бу ерда барча шароитлар яратиб берилмоқда. Насиб этса, тахминан 4 ой ичида электромобилнинг илк прототипини яратамиз. Айни вақтда кузов панеллари учун қолип олиняти, – дейди С.Ғуломов.

Мақолада бир дона электромобиль яратилиши учун қарийб 50 минг долларга яқин маблағ керак бўлиши хабар қилинганди. 

С.Ғуломовнинг сўзларига кўра, инвестор уларга беғараз ёрдам бермоқчи эканлигини билдирган ва ҳеч қандай шарт қўймаган. Лойиҳа учун улар сўраганидан кўра кўпроқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *