Махсус янгиликлар 0 Шархлар 8351 кўрилди

Ўзбекистон тоғларидаги 15 та дам олиш маскани (фото+нархлар)

мая 25 / 2019

alt

Ёз фасли кириб келишига саноқли кунлар қолди. Демак, таътил кунларини қаерда мароқли ўтказиш ҳақида ўйлашнинг вақти келди. Ўзбекистон тоғлари — нафақат Тошкент шаҳри аҳолиси балки пойтахт меҳмонларининг ҳам ҳордиқ чиқаришлари учун энг севимли жой ҳисобланади. UZ24 сиз учун махсус юртимиздаги энг оммабоп дам олиш масканлари манзили, нархи ва таклиф этиладиган хизматлар тўғрисида маълумотларни тақдим этади.

Чорвоқ курорт ва дам олиш зонаси

"Авеню Парк" меҳмонхона мажмуаси

alt

Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Юсуфхона" посёлкаси

Телефон: 98 3111919

Сайт: avenuepark.uz

Хоналар сони: 41

Нархлар (6 июндан 7 сентябргача): иш кунлари/дам олиш кунларида

2 кишилик стандарт хоналар (нонушта билан) – 950 000 сўм/1 050 000 сўм;

2 кишилик VIP хоналар (нонушта билан) – 1 250 000 сўм/1 350 000 сўм;

4 кишилик коттеж (нонушта билан) – 1 950 000 сўм/2 200 000 сўм.

alt

Меҳмонхона мажмуасида «Café des Roses» ресторани, 3 та ҳовуз – ёзги, қишки ва катта ёпиқ ҳовуз. Шунингдек, кинотеатр, конференция зали, бар ва караоке бўлган тунги клуб ҳам мавжуд.

"Charos DeLuxe Resort&Spa" дам олиш маскани

alt

Манзил: Бўстонлиқ тумани, "Юсуфхона"

Телефон: 95 1953939, 95 1963939

Сайт: .charos.uz

Хоналар сони: 45

Нархлар (6 июндан 1 сентябргача): иш кунлари/дам олиш кунларида

1 000 000 сўм — Стандарт хона (*2 киши учун бир сутка);

1 200 000 сўм — Deluxe хона (*2 киши учун бир сутка).

Бу ерда Чимён тоғларида сайр қилиш, (гид + транспорт), тоғги велосипед, массаж хизмати, жонли мусиқа,  болалар ва катталар учун ҳовуз, анимация, стол тенниси, болалар учун кичик-аквапарк мавжуд. Кечки вақтда кўнгилочар концерт дастури тақдим этилади. 

"Чаткал Маунтэйнс" тоғ курорти

alt

Манзил: Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ сув омбори, Угам-Чотқол миллий боғи

Телефон: 71 2361122, 93 3919988, 90 1682028

Умумий 34 кишилик

Тўлов нархлари:

4 кишилик коттеж – 800 000 сўм;

6 кишилик коттеж – 1 200 000 сўм;

Қўшимча жой – 200 000 сўм.

alt

Курорт ҳудудида олдиндан буюртма асосида тайёрлаб қўйилган сауна, турли хил ландшафтли архитектура объектлари: шаршаралар, ирмоқлар, декоратиқ кўлчалар, дарё бўйида пляж, алп тоғлари, кузатув майдонлари ва ҳ.к. мавжуд. 

Мавсум янгилиги – "Чаткал Маунтэйнс" тоғли курорти Чорвоқ сув омбори ва Чотқол дарёсига олиб борувчи 4 кишилик катертда саёҳат қилиш, сув омборининг ва қўриқхонанинг гўзал табиатидан баҳра олиш имконияти таклиф этилади.

"Чорвоқ Оромгоҳи" ("Пирамидалар")

alt

Манзил: Чимён-Чорвоқ ҳудуди, Тошкент шаҳридан 80 км узоқликда Чорвоқ сув омбори ҳудудида жойлашган

Телефон: 90 1766250

Сайт: chorvoq.uz

Хоналар сони: 208

Нархлар:

Standard Double – 450 000 сўм;

Semilux – 600 000 сўм;

Delux – 750 000 сўм;

VIP – 1 200 000 сўм.

Курорт ҳудудида сауна, бассейн, боулинг-маркази, бильярд, қум пляжи, спорт майдончаси, болалар майдончаси, конференция зали мавжуд.

"Крокус Парк" дам олиш маскани

Манзил: Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ сув омбори, Угам-Чотқол миллий боғи

Телефон: 90 3561807, 98 1279933

Сайт: krokus.uz

Хоналар сони: 13

alt

Нархлар: 4 кишилик – 1 млн - 1,4 млн сўм;

8 кишилик - 2,8 млн сўм;

9 кишилик - 3 млн- 3,4 млн сўм.

"B&B Lake House" мажмуаси

alt

Манзил: Бўстонлиқ тумани, "Юсуфхона"

Телефон: 98 3017150, 98 3017151, 90 3227151, 98 1151511

Сайт: lakehouse.uz

Хоналар сони: 16

Нархлар: иш кунлари - 550 000 сўм;

Дам олиш кунлари - 750 000 сўм.

alt

«B&BLakeHouse» ҳудудида бассейн, бар-ресторан, кинотеатр, караоке-зал, сауна, автотураргоҳ мавжуд.