Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1219 кўрилди

МИБ ходими тўловни истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига туширишни эсидан чиқариб қўйди

сен 11 / 2018

alt

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Тошкентлигузар маҳалласида яшовчи Ж.Ахмаджонов Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига туман МИБ ходимларига фойдаланилган газ учун тўлов қилганлиги, лекин тўлов суммаси тумангаз идорасидаги шахсий ҳисоб рақамига келиб тушмаганлиги ҳолатидан норози бўлиб мурожаат қилган. Бу ҳақда UZ24’га ИҲҲҚ жамияти матбуот хизмати  маълум қилди.

Туман жамияти ходимлари томонидан мурожаатда кўрсатилган ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида, туман МИБ масъул ходими билан фуқаронинг хонадонига ташриф буюрилганда, хонадонда Новатор русумидаги газ ҳисоблагич ускунаси фойдаланувдалиги, муҳрлари жойидалиги кузатилди ва бу ҳақда жойида далолатнома расмийлаштирилди.

Тумангаз идорасининг ҳисоблаш дастуридан фуқаронинг абонент картаси олинганда, унинг томонидан тўланганлиги даъво қилинаётган 290000 (икки юз тўқсон минг) сўм тўловни ҳақиқатда келиб тушмаганлиги ҳам қайд қилинди.

Ўрганишлардан маълум бўлишича, шу йилнинг март ойида истеъмолчининг хонадонига ташриф буюрган туман МИБ ходими Қ.Тожибоев истеъмолчидан 290000 сўм нақд пулни олиб, унинг ҳисоб рақамига тушириб қўйишни ваъда қилган. Лекин тўловни амалга ошириб қўйиш унинг “ёдидан кўтарилиб қолган”. Бу орада у МИБ тизимидан ишдан чиқиб кетган.

Ўрганиш ишлари олиб борган масъул ходимлар томонидан МИБнинг собиқ ходими билан учрашилганда, у ҳақиқатан ҳам фуқаро томонидан тўлов амалга оширилганлигини тан олиб, тўлов суммасини ўз ёнидан қоплаб берди. Ўрганиш давомида маблағни фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамига туширилишига эришилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *