Махсус янгиликлар 0 Шархлар 5185 кўрилди

Нархи 15-20 %га арзонлашган янги автомобиль моделлари ишлаб чиқарилади — Президент қарорига шарҳ

июл 19 / 2019

alt

Президент 18 июль куни "Автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.
 
Ҳужжат билан 2019-2023 йилларда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
 
енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;
 
енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;
 
юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;
 
автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;
 
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, “ЕRP” автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;
 
аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш;
 
“Ўзавтосаноат” АЖ таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш.
 
Инвестиция дастурига мувофиқ, GM бош офиси билан ҳамкорликда моделлар русуми янгиланади. Бунда 3 та модел русуми ягона платформада чиқарилади. Бугунги кунда истеъмолчиларга 5 та модель етказиб берилаётган бўлса, ҳаммасининг платформаси турли хил. Платформанинг бир хил қилиниши машиналарнинг нархини 15-20 фоизга туширади.
 
Қарорнинг энг муҳим жиҳатлари ушбу видеошарҳда:
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *