Махсус янгиликлар 0 Шархлар 3801 кўрилди

Самарқандда 300 тонна балиқ сувсизликдан нобуд бўлди (видео)

авг 29 / 2018

 

Бир неча кун ичида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги “Қорасув” сув омборида 300 тонна балиқ нобуд бўлди. Бу балиқлар тадбиркорни бойитган ҳалқ эҳтиёжини қондирган бўлар эди. Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида лавҳа берилди.

“Қорасув” сув омборида балиқчиликни бошлаган тадбиркор боши берк кўчага кириб қолди. Сабаби унга на туман ҳокимлиги ва на ирригация тизими ходимлари ёрдам беришни истамади. Натижада тонналаб балиқлар нобуд бўлди.

Бу сув омбори 20 август куни Самарқанд вилояти ҳокимнинг аралашуви билан сувга тўлган. Унгача эса балиқлар ташналикдан қирилиб кетиб бўлганди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *