Махсус янгиликлар 0 Шархлар 991 кўрилди

Шавкат Мирзиёев октябрда Францияга боради

авг 25 / 2018

alt

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг октябр ойида Францияга ташриф буюради. Шанба куни Lex.uz'да эълон қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорида бу ҳақда айтилади.

Ҳужжат билан ташрифнинг маданий-гуманитар қисмига тайёргарлик кўриш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг Европа мамлакатларидаги элчилари ташрифнинг ташкилий ва мазмундорлиги масалаларини ҳал қилишга жалб этилади.

Қарорда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузурида Франция маданият марказини ташкил этиш кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *