Махсус янгиликлар 0 Шархлар 849 кўрилди

Танзила Норбоева мажбурий меҳнат, ташкилотлар фаолиятидаги босим, хотин-қизлар ҳаётидаги ўзгаришлар тўғрисида "Америка Овози"га интервью берди

фев 19 / 2019

alt

“Америка Овози” Вашингтонда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева билан суҳбат уюштирди.
 
Танзила Норбоева Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши қандай чоралар кўрилаётгани борасида қуйидагиларни айтиб ўтди:
 
– Дунёда бирор-бир мамлакат йўқки, болалар ва аёллар мажбурий меҳнати бўлмаса. Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилоти билан 2013 йилда бу борада ҳаракатлар бошланган. 2018 йилнинг кузида Халқаро меҳнат ташкилоти, Cotton Cаmpaign ва Human Rights Watch вакиллари томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, болалар меҳнати қайд этилмаган, 93% аҳоли эркин ёлланганлиги маълум бўлган. 
 
Суҳбат давомида Бош вазир ўринбосари Ўзбекистондаги ташкилотлар фаолияти эркин йўлга қўйилганлиги, сиёсий босим йўқлиги, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, нега хотин-қизлар ҳаётидаги ўзгаришлар тўғрисидаги кўрсаткичлар йўқлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берди.
 
Тўлиқ суҳбат:
 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *