Махсус янгиликлар 0 Шархлар 9258 кўрилди

Тошкент пропискаси қанчага тушади: пойтахтдаги "новостройкалар" нархлари

мая 27 / 2019

alt

Деярли бир йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозордан қийматидан қатъи назар (ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин) уй-жой сотиб олган вилоятликларга прописка берилмоқда. Ўтган вақт давомида уй-жой бозорида талаб ҳам таклиф ҳам кескин ошди. Бугун "новостройка"дан хонадон сотиб оламан деганлар учун турли манфаатли таклифлар жуда кўпайган. Масалан, уйни тайёр ёки "коробка" ҳолида сотиб олиш мумкин. Бундан ташқари, тўловни нақд ёки пул ўтказиш орқали амалга ошириш, бирданига тўлаш, фоизсиз бўлиб-бўлиб (рассрочка) ёки кредит эвазига харид қилиш имкониятлари мавжуд. Ҳатто айрим қурилиш фирмалари томонидан мижозлар учун чегирмалар эълон қилинган.

UZ24 бирламчи уй-жой бозоридаги нарх-наволар бўйича қисқача таҳлилий материал тайёрлади. 

Кузатувларга кўра, пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган турар жой мажмуаларида бир хонали уйларнинг умумий майдони ўртача — 36 кв.м, энг арзон бир хонали уйнинг баҳоси — 140 млн сўмдан, икки хонали уйларнинг умумий майдони ўртача — 52 кв.м, нархи — 208 млн сўмдан, уч хонали уйлар умумий майдони ўртача — 64 кв.м, энг арзон нархи эса ўртача — 258 млн сўмдан бошланади.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида уйларнинг энг арзони 1 кв.м учун ("новостройка" қурилган ҳудуд ва хонадоннинг жойлашган қаватига қараб) 4,5 – 5,9 млн сўмга баҳоланмоқда.

Миробод туманида уйларнинг 1 кв.м учун энг арзон нархлари 5,4 – 7 млн сўм, Мирзо Улуғбек туманида 4 – 6,2 млн сўм, Шайхонтоҳур туманида 4,7 – 6 млн сўм, Юнусобод туманида 4,5 – 5 млн сўм, Яккасарой туманида 4,9 – 5,2 млн сўмга тенг.

Яшнабод туманида энг арзон таклиф 3,6 – 4 млн сўм, Бектемир туманида энг арзон таклиф 1 кв.м учун 4 млн сўм, Сергели туманида 4 – 5,2 млн сўм, Учтепа туманида 3,9 – 6 млн сўм, Чилонзор туманида 4 – 5,5 млн сўмни ташкил этмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *