Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2065 кўрилди

Қашқадарёда катта ўзгаришлар: кўплаб тайинлов ва бўшатишлар амалга оширилди

окт 26 / 2019

alt

Қашқадарё вилоятига янги ҳоким ва прокурор тайинлангани ҳақида хабар бергандик. Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари масъулиятсизлиги сабаб, шунингдек, Китоб туман ҳокими соғлиги ёмонлашганлиги сабаб ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Джўраев ва ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.                                                                         

Вазифасидан озод этилган ўринбосарларга Президентимиз сўнгги имконият берди. Энди улар ҳоким!

Шунингдек, Миришкор ва Деҳқонобод тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ҳам вазифасидан озод этилди.

Янги тайинланган туман ва шаҳар ҳокимлари билан танишинг!

Қарши шаҳар ҳокими ­– Нормўмин Холбоев (Ҳозиргача Касби туман ҳокими бўлиб ишлаган)

Чироқчи тумани ҳокими – Хуррам Джўраев (Ҳозиргача вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган)

Миришкор тумани ҳокими – Бахтиёр Раджабов (Ҳозиргача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган)

Касби тумани ҳокими – Тўхтамурод Менглиев (Ҳозиргача қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходими сифатида ишлаган)

Китоб тумани ҳокими – Алишер Зокиров (Ҳозиргача “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилоят филиали бошлиғи бўлиб ишлаган)

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *