Махсус янгиликлар 0 Шархлар 7099 кўрилди

"Қишлоқ қурилиш банк"дан автокредит олиш шартлари қандай?

авг 27 / 2018
alt
 
Аввалроқ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан тўрт йилга олти ойлик имтиёзли давр билан автокредитлар ажратилиши бошлангани ҳақида хабар қилгандик.

“Қишлоқ қурилиш банк” ахборот хизматидан UZ24'га маълум қилинишича, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жисмоний шахсларга автокредитлар бериш тартибини янада соддалаштирди. Хусусан, автокредит олиш учун жисмоний шахслардан талаб қилинадиган ҳужжатлар бирмунча қисқартирилди. Эндиликда  фуқаролар  ортиқча  оворагарчиликсиз, тез ва соддалаштирилган  шаклда автокредитлардан фойдаланишлари мумкин. 

Бунда  қарз  олувчи  кредит  олиш учун  банкка  қуйидаги  ҳужжатларни  тақдим  қилади:

а) кредит олувчи/шерик қарздор(лар)нинг паспорт нусхаси;

б) кредит олувчи/шерик қарздор(лар)нинг охирги 12 ойлик иш ҳақи ва унга  тенглаштирилган  даромадлари  тўғрисида  (солиқ ушланмалари ва ажратмалари кўрсатилган ҳолда) маълумотнома;

в) кредит қайтарилиши таъминоти.

Автокредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари юзасидан  яқин  қариндошлари  ҳамда  бошқа  шахслар шерик қарз олувчилар бўлиб қатнашиши мумкин. Қарз олувчи ва шерик қарз олувчи/кафил(лар)нинг йиллик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадлари  жами  ўртача ойлик миқдорининг 70 фоизигача кредит ва унга ҳисобланган фоизларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин.

Автокредит  олишдаги асосий шартлар қуйидагича:

- дастлабки бадал – камида 30 фоиз;

- кредит муддати – 4 йилгача;

- фоиз ставкаси – камида йиллик 22 фоиз;

- имтиёзли давр – 6 ой;

- асосий қарз имтиёзли даврдан сўнг тенг тақсимланган ҳолда.

Автокредитнинг умумий миқдорига:

- сотиб олинаётган автомобил қиймати;

- суғурта тўлови;

- Республика йўл жамғармасига тўлов;

- автомобилга ёқилғи газ баллони сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун тўлов киритилиши мумкин.

Кредит ҳисобидан сотиб олинган автомобил, гаровга қўйилгандан сўнг дастлабки бадал кредитни сўндиришга йўналтирилади.

Шунингдек, Тошкент  шаҳар Миробод туманида жойлашган “POYTAXT AVTOTEXSAVDO” автосалонида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Чакана хизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда шу ернинг ўзида банк ходимлари томонидан жисмоний шахсларга автокредитлар расмийлаштириш имконияти яратилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *