Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2492 кўрилди

Видео: Қўқонда эркак аёлининг кетма-кет хиёнатларига чидолмай уни ўлдирди

сен 12 / 2018

alt

8 сенябрь Қўқон шаҳрининг Бахт кўчаси 55-А уйида истиқомат қилувчи Бахтиёр Раҳманқулов турмуш ўртоғи Умида Раҳмонқулова билан жанжаллашиб қолади. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида лавҳа берилди.

“Оғзини қўлим билан ёпишимга қарамай тинмай гапираверди. Охири чидолмадим, ҳамма қилган ишлари миямга уриб кетди. 7 ойдан бери 3 марта қилган хиёнатини кечирдим. Шунда ҳам бу давом этаверди. Жаҳл билан ошхонага бориб, пичоқни олиб келиб, унга урдим. Шок ҳолатида эдим”, дея қилган ишидан афсусдалигини билдиради Бахтиёр Раҳманқулов.

Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Бахтиёр Раҳманқуловга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *