1 августдан турли маъмурий жарималар миқдори ҳам 10 фоизга ошади

июл 15 / 2019

 

Хабарингиз бор, Президент Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ошиши белгиланди.

Маълумки, қонунчиликка мувофиқжарима ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шунга кўра, турли маъмурий жарималарнинг миқдорлари ҳам 2019 йил 1 августдан 10 фоизга ошади, деб хабар қилади Адлия вазирлиги. 
 
Бунда, жарималар ҳуқуқбузарликлар содир этилган вақтдаги энг кам иш ҳақи миқдори бўйича тўланади. Масалан, 28 июль куни ҳайдовчига транспорт воситасида ҳаракатланишда телефондан фойдаланганлиги учун маъмурий баённома тузилди. 1 августдан жарималар миқдори ўзгаришига қарамасдан, мазкур ҳайдовчи 60 кун ичида 28 июлда амалда бўлиб турган жаримани (608 190 сўмни) тўлаши лозим бўлади.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *