Президент Фарғонада туман ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этди

июн 06 / 2020
alt
Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва  тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Йиғилишда бу борада Фарғонада ҳам кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошлангани, вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани қайд этилди.
 
Тадбирда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, иқтисодиёт тармоқлари мутасаддилари, ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.
 
Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *