Абдулазиз Комилов Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашди

мая 23 / 2016

alt

23 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томон алоқаларининг долзарб масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида 2015-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигининг самарали якунлари ва Тошкент шаҳрида бўладиган юбилей саммитининг муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқланди. Ўз ишини бошлаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг кенгаши йиғилиши мазкур Саммитга тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокараларда Хитой элчиси Сун Лижиэ иштирок этди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *