Барча телеканалларда ҳар куни уч марта бадантарбияга оид видеороликлар намойиш этилади

янв 31 / 2019

alt

2019 йил 10 февралдан барча телеканалларда ҳар куни уч марта 3-5 дақиқали оммавий бадантарбия машғулотлари видеороликлари намойиш этилади. Бу ҳукуматнинг "Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида"ги қарори билан белгиланди.

Шунингдек, аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари қўлланилиб, бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. 

Қарор билан Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур доирасида ҳар бир таълим муассасасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари билан шуғулланиш учун спорт тўгараклари ташкил этилади.

Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича кадрлар захираси тайёрланади ҳамда спортчилар, тренер ва ҳакамлар тиббий диспансер назоратидан ўтказилади ва ҳар 6 ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади.

“Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари тарғиботчиси” номинацияси таъсис этилади.

Спортнинг ўйин турлари бўйича “Аёллар спорти” ва “Соғлом оила” фестиваллари ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *