Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар Сўхга боришди

июн 02 / 2020
alt
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ва бир гуруҳ вазирлар Фарғона вилоятининг Сўх туманига боришди. Бу ҳақда Сўх туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳукумат вакиллари давлат раҳбари топшириғи билан эсклав ҳудуддаги муаммоларни ўрганиб, дастур тайёрлаш ва бу орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ташриф буюришган.
alt
Меҳмонлар дастлаб Чашма булоғига боришган.
 
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган суратларда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев, бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва бошқаларни кўриш мумкин.alt
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сўхда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувда тез орада ҳукумат вакиллари ушбу ҳудудга келиб, аҳоли муаммоларини ўрганиши ва ҳал қилиши ҳақида айтганди. Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам шу кунларда Фарғона вилоятига бориши кутилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *