Бойсун туманида янги газ-кимё мажмуаси барпо этилади

мая 01 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрель ойида Россияга давлат ташрифи асносида Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ конида қидирув ва ўзлаштириш ишларини амалга ошириш, газ-кимё мажмуаси қуриш бўйича битим имзоланган эди.

Умумий қиймати 5,27 миллиард АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. 

2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади. 2023-2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилади. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 2 минг 200 иш ўрни яратилади.

alt

Ҳозирги кунда газ конининг 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда, “Eriell” компанияси томонидан 7 та баҳолаш қудуғи бурғуланмоқда. Объектда "Baker Hughes”, “Halliburton” ва “Schlumberger” хорижий компаниялари мутахассислари ҳам меҳнат қилмоқда.

Бойсун туманида бошланган навбатдаги лойиҳа мамлакатимизнинг жанубий ҳудудини комплекс ривожлантириш, ёқилғи-энергетика, кимё, қурилиш саноати ва транспорт инфратузилмаси корхоналари қувватларини ошириш имконини беради. 

alt

Президентимизга лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида эришиладиган натижалар ҳақидаги тақдимот намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев конда ўтказилаётган геология-қидирув жараёни, уни ўзлаштириш, ташқи инфратузилмаларни ва газни қайта ишлаш заводини қуришни жадаллаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

alt

Шу ерда Сурхондарё вилоятида 900 мегаватли иссиқлик электр станцияси қуриш, вилоятда саноат соҳасини ривожлантириш, муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш, 2019-2020 йилларда Бойсун туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Сариосиё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимотлари ўтказилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *