Депутатлар атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига эътироз билдирди

июн 13 / 2019

 

Олий Мажлиснинг айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
 
Муҳокамалар давомида депутатлар, қонун лойиҳасида кўплаб қарама-қаршиликлар ва аниқлик киритилиши лозим бўлган нормалар (шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш) борлигига эътироз билдиришди. Уларнинг ҳисоблашича, ҳужжатда соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларига ойдинлик киритиш лозим. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати хабар қилади.
 
Парламент аъзолари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул қўмитасига қайта ишлаш учун юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *