Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

июл 24 / 2019

Картинки по запросу Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.
 
Президентимизнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги роли ва фаол саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
 
Суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
 
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, фаол гуманитар алмашинувларни, жумладан, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *